Кириш Регистрация
24/06 00:00 Шотландия 0-1 Венгрия
24/06 00:00 Швейцария 1-1 Германия
24/06 03:00 АҚШ 2-0 Боливия
24/06 06:00 Уругвай 3-1 Панама
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия
26/06 03:00 Перу - Канада
26/06 06:00 Чили - Аргентина
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия

Ислом Аҳмедов: “Хатолар устида ишлашимиз керак”

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоасининг маслаҳатчи мураббий Ислом Аҳмедов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:

“Биринчи ўйин ҳар доим қийин кечади. Гувоҳи бўлганларингиздек, иккита оддий хато қимматга тушди. Ўз навбатида футболчиларимиз рақиб дарвозаси олида яратилган имкониятларни голга айлантира олишмади. Чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани боис дастлабки 45 дақиқаликда футболчиларимизнинг ҳаракатлари ўхшамади. Йигитларда хаёжон кузатилди.

Танаффусдан кейин ҳужумкорликни ошириб, рақиб дарвозаси олдидаги босимни оширдик. Лекин, вазиятлардан фойдаланишда оқсаш кузатилди. Жамоани ёмон ўйнади десак хато бўлади. Футболчиларимиз ижобий натижани қўлга киритиш учун интилишди. Йигитлар яхшигина устунликка эришишди. Шундай бўлсада, натижа кутганимиздек бўлмади. Фурсатдан фойдаланиб, “Машъал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Негаки, меҳмонда уч очкони қўлга киритиш қийин. Мағлубиятга сабаб сифатида омадсизликни кўрсатиш мушкул. Хатолар устида ишлашимиз керак. Ўйинда йўл қўйилган хатоларимизни ўрганиб чиқиб уларни бартараф этиш борасида иш юритамиз.

Айни пайтда ҳаммасини ёмон деб аташ нотўғри. Бу футбол. Негаки, йигитларимизни ҳаракатларини кўрдинглар. Айниқса футболчиларимизнинг иккинчи бўлимдаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Агарда футболчиларимиз машғулотлардаги ҳаракатларни майдонда кўрсата олишса кейинги турлардаги натижаларимиз албатта ижобий кўриниш олади деб ўйлайман”.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:41, 14.03.2015.
Ўқилди: 4187 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.