"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзини бошқа мураббийлардан нима ажратиб туриши ва уни нима ўзгача (The Special One) қилиб тургани борасида фикр билдирди.
"Менга ўзимни бошқалар билан солиштириш жуда ёқади. Менга омад борасида тенглаша оладиган саноқли мураббийлар бор. Мен ва бошқалар орасида катта фарқ бор. Мен бошқаларни ва уларнинг ҳар бирини ҳурмат қиламан, аммо премьер-лигада ўз фаолияти давомида ким чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. Мен ва Луи ван Гал. Ким икки марта мамлакат чемпиони бўлган? Мен ва Арсен Венгер.
Ким Англияда совринлар ютган? Англия суперкубоги, Англия кубоги, Лига кубоги, Премьер-лигада? Ким Европада етти марта чемпионат ғолиби бўлган? Ким яна чемпионлар лигасида икки марта ғолиб бўлган? Карло Анчелотти - уч марта, Ван Гал ва Гвардиола - икки мартадан.
Ўйлашимча, одамлар мен ҳақимда кўп ташвиш чекмоқда. Улар менинг учун бахт нималигини билмайдилар. Менинг ўзгачалигим - булардан юқори туришим. Сиз мен ҳақимда нима ёзишаётганидан таъсирланаман деб ўйлайсизларми? Бундай эмас", - дейди Моуриньо.