"Наполи" устози Рафаэль Бенитес ёзда "Манчестер Сити"ни қабул қилиб олиши мумкин. Бу ҳақида “СЭ” Daily Star нашрига таяниб хабар берди.
“Шаҳарликлар” раҳбарияти бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда, аммо испан мутахассиси улар орасида энг мақбул вариант сифатида кўриляпти.
Қайд этилишича, Пеллегрини мавсум якунида соврин ютган тақдирдагина "Манчестер Сити"даги ўрнини сақлаб қолиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бенитес 2013 йилдан буён “Наполи”ни бошқариб келмоқда ва у бир неча марта келгусида Англияга қайтишни мақсад қилгани ҳақида баёнот берганди.