"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал агар футболчилар билан муносабати бузилса клубни тарк этишини маълум қилди. Голландиялик мутахассис 2014 йилнинг ёзидан жамоани бошқариб келмоқда.
"Футболчилар билан муносабатим бузилганини кўрсам - клубдан кетаман. "МЮ"ни биринчи йил бошқаряпман, "Челси" чемпионликни қўлга киритишга яқинроқ бўлсада, бизнинг имкониятларимиз сақланиб турибди. Жуда қайғули вазиятлар содир бўлади, аммо чемпионлар лигасига илинамиз деб умид қиляпмиз.
"АЗ Алкмар"ни бошқарганимда бу кичик клуб эди. Биринчи мавсумда иккинчи ўринни олдик, кейин учинчи ўринни, учинчи йилга эса 11-ўринни эгалладик. Шунда футболчиларга клубдан кетишимни айтдим. Улар менга қолишимни илтимос қилишди. Мен рози бўлдим ва келгуси мавсумда чемпион бўлдик", - дейди Ван Гал.