"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс ўз жамоасининг кучли тўртликка кира олиши борасида фикр билдирди.
"Яна 30 очко ўйналади. Шунинг учун яна 23 очкодан кўпроқ йиғишимиз керак. Бу йил рақобат жуда кучли. Январь ва февралда 11 учрашувнинг 9тасида ғалаба қозондик, энди диққатимизни қолган 10 учрашувга қаратишимиз керак.
Ўйинларда тажовузкор бўлишимиз, мавсумнинг охирги ўйинларида керакли натижани қўлга киритишимиз керак. Футболчиларим бу вазифага тайёрлар, деб ўйлайман", - дейди Роджерс.