Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер "Монако"га қарши Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб учрашуви олдидан ўз фикрини билдирди.
"Биз "Монако"га қарши ўйинда 100 фоиз кучимизни бериб ўйнаймиз. Агар кейинги босқичига чиқишимизга ишонмаганимизда Монакога келиб ўтирмаган бўлар эдик. "Монако"нинг ҳимояси кучли, шу боис уларга қарши бошқача ўйин кўрсатишимиз керак", - дейди франциялик мураббий.
"Рақибимизда жавоб учрашуви олдидан катта устунлик бор. Аммо, биз етарли тажрибага, шунингдек ишонч ва мақсадга эгамиз. Футболда ҳар қандай вазият бўлиши мумкин, аммо ҳозирдан айта оламанки, бизнинг ўйинимизда эртага ишон ҳам, умид ҳам бўлади", - деди Венгер.