Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Симеоне: "Ғалаба қозониш учун энг яхши йўл - футбол ўйнаш"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Байер"га қарши ЕЧЛ жавоб учрашуви олдидан ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Коке - ўйинни уқий олиш бўйича энг яхши ярим ҳимоячилардан бири. У ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олса, биз ҳам яхши ўйнаймиз. "Байер" вертикал футбол намойиш этади. "Байер"нинг ҳужумдаги учлиги жуда тезкор. Биринчи ўйинда уларни тўхтата олмаган бўлсак ҳам, уларга қарши қандай ўйнаш керак эканини биламиз. Бизнинг мақсадимиз - ғалаба. Биз кўплаб ютуқларимизни қўлга киритишимизга сабабчи бўлган стадиондаги мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашларига ишонамиз. Улар бир дақиқа бўлса ҳам тинмай, бизни олқишлаб туришади деб умид қиламан", - дейди аргентиналик мураббий.

"Ғалаба қозониш учун энг яхши йўл - футбол ўйнаш. Биз ишлашда ва умид қилишда давом этамиз. Биз ҳотиржамликни сақлаб қолишимиз лозим", - деди Симеоне.

Манба: sports.ru
Киритилди: 01:47, 17.03.2015.
Ўқилди: 2846 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.