Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Златко Далич: «Биз учун дуранг ҳам ёмон натижа эмас, аммо биз ғалаба учун ўйнаймиз»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Ал-Айн" ўйинидан олдинги матбуот анжумани биринчи қисмида "Ал-Айн" бош мураббийи Златко Далич ҳамда жамоа ярим ҳимоячиси Мирослав Стох иштирок этишди.

"Биз яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Бизни қайсидир маънода дуранг ҳам қаноатлантиради", - дейди хорватиялик мураббийи.

"Пахтакор" гуруҳ пешқадами, шу боис уларга қарши қийин ўйин бўлиши аниқ. Аммо, мен жамоамга ишонаман. Дуранг ҳам биз учун ёмон натижа эмас, аммо биз ғалаба қозонишни истаймиз. Гуруҳдан чиқиш учун 9 очко етарли бўлади деб ўйлайман".

Мирослав Стох: "Мураббий айтганидек бу ерга ғалаба қозониш учун келдик. Қийин ўйин бўлади, аммо биз кучимизга ишонамиз".

— Жамоа олдига бу йилги ОЧЛ мавсумида қандай мақсад қўйилган?
— "Ал-Айн" ўтган мавсумда ярим финалга чиққан. Бу йил ҳам ушбу натижани такрорлашга ва ундан ҳам яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

— Рақибни қай даражада ўргандингиз?
— Биз уларнинг сўнгги икки ўйинини кўрдик. "Локомотив"га қарши Суперкубок ўйинида 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсалар ҳам уларнинг сафида кучли ўйинчилари бор. Айниқса, 10-рақамли ўйинчиси жуда яхши ўйин намойиш этади.

— Жамоангиз тажрибасидан келиб айтингчи, қайси минтақа жамоаларига қарши ўйнаш сиз учун қийинроқ. Шарқий минтақа жамоаларига қаршими, ёки ғарбий?

— Бу Чемпионлар Лигаси ва бу ерда кучсиз жамоалар бўлмайди. Ҳар жамоага қарши кучли ўйнаш лозим. БАА жамоалари ҳам анча кучли, масалан бизда "Аш-Шабоб" таркибида Азиз Ҳайдаров тўп суради.

— БААдаги мухлисларга бу ердан туриб нима дея олардингиз?
Мирослав Стох: — Улар бизни у ердан туриб ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришларига ишонаман. Биз уларнинг ишончини оқлашга ва бу ерда яхши намойиш қилишга ҳаракат қиламиз.

— Нима учун жамоа сафар ўйинларида яхши ўйнай олмаяпти?
— Биз учун асосийси мағлубиятга учрамаслик. Сафар ўйинлари анча қийин кечади. Сафарда "Нафт"га қарши дуранг ўйнадик ва бу биз учун ёмон натижа эмас.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:41, 17.03.2015.
Ўқилди: 4149 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.