Испания кубоги финалида "Барселона" ва "Атлетик" ўртасидаги учрашув Валенсия шаҳридаги "Месталья" ёки Севильядаги "Бенито Вильямарин" ҳамда "Ла Картуха" стадионларнинг бирида бўлиб ўтиши мумкин.
Испания ФФ (EFEF) айнан шу стадионларни финал учрашувини ўтказиш иштирокчиларга учун таклиф қилган.
"Месталья" 55 минг томошибинга мўлжалланган ва географик жиҳатдан басклар ва каталонияликлар учун қулай жойда жойлашган. "Ла Картуха"га эса 60 минг томошабин сиғади, аммо унда енгил атлетика йўлаги бор бу "Барселона"га ҳам, "Атлетик"га ҳам ёқмайди. "Бенито Вильямарин" стадиони эса 52 минг тмошабинга мўлжалланган.
Сўнгги қарор 25 май куни қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, финалчилар учрашувни "Сантьяго Бернабеу"да ўтишини истаган эдилар, аммо "Реал" бунга рози бўлмади.