"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер чемпионлар лигасининг1/8 финалда "Монако"га қарши учрашувлардан сўнг (2:0, 1:3) фикрларини билдирди.
"Ғалаба учун бугунги харакатларимиз етарли бўлди, аммо умумий вазифа қийин эди. Биз танафусгача яхши ҳолатда бўлишимиз мумкин эди, аммо жуда кўп вазиятларни қўлдан чиқардик.
Биз жуда яқин келдик. "Монако" жуда сифатли ўйнади, аммо мен ўз ўйинчиларимнинг харакатларини такидлашни истардим. Бизютқаздик, уларга омад тилаймиз.
Биринчи ўйинда ўзимизга бўлган ишонч панд берди. Бу мавсумни аввалгилари билан тенглашиб бўлмайди. Ҳозир динамикамиз зўр, ҳар ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз.
Мусобақани юқори нотада тугатганимизга қарамай, чиқиб кетганимиздан афсусдаман", - дейди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" бешинчи бор чемпионлар лигасининг 1/8 финалида тарк этмоқда.