"Монако" бош мураббийи Леонарду Жардим ЕЧЛ 1/8 финалида "Арсенал"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (0:2, 3:1), биринчи баҳсда унинг ҳамкасби Арсен Венгер унга ҳурматсизлик қилганини маълум қилди.
"Лондонда Арсенга ўйин учун миннатдорчилик билдириб, унинг қўлини сиқиб қўймоқчи эдим, аммо у рад қилган эди. Бугун "Монако" "Арсенал"нинг ҳаётини енгиллаштириш учун ҳамма нарса қилди ва мен ҳам унга миннатдорчилик билдиришни истамадим.
"Арсенал" қуръада бизга тушганидан жуда хурсанд бўлган бўлиши керак, ахир биз тўртинчи саватчадан эдик. Улар чорак финал чўнтагимизда деб ўйлаган бўлсалар керак", - дейди Жардим.