Франциянинг "Монако" клуби бош мураббийи Леонардо Жардим "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгердан норози бўлганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, "Монако" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финали учрашувидан сўнг, Жардим "Арсенал" устози Арсен Венгер билан қўл бериб сўрашмаган эди. "Монако" бош мураббийи жамоаларнинг биринчи ўйинидан сўнг Венгер ҳам у билан қўл бериб сўрашмагани учун у ҳам шундай йўл тутганини айтди.
"Биринчи ўйиндан сўнг Венгерга қўлимни тутдим, аммо у менга қўлини тутмади. Мен жавоб ўйинидан сўнг ҳудди шундай қилдим. Биринчи ўйинда "Арсенал" бизга нисбатан ҳурматсизлик қилди", - дейди Жардим.