Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

ЕЧЛ. «Барселона» ва «Ювентус» — чорак финалда!

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ўз уйида ўтказилган Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичининг жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

"Камп Ноу"да бўлиб ўтган "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар барча вазиятларни голга айлантира олишганида, идеал ўйин намунасини кўрсатган бўлардилар. Энрике шогирдлари рақибни ҳар томонлама тор-мор келтиришди. Месси томонидан етказилган жуда чиройли узатмани Ракитич жарима майдончаси ичида қабул қилди ва тўпни посбоннинг устидан ошириб, дарвозага жойлади.

Ишонинг, "Барселона" ўйинда камида 10та гол уриши мумкин эди. Камида бирга-бир вазият ва ундан ҳам қулайроқ ҳолатларни назарга тутган ҳолда айтиляпти бу гап. Айниқса, Неймар камида 4 марта яккама-якка вазиятда Жо Хартни доғда қолдира олмади. Бундан ташқари, тўп икки марта дарвоза устунига тегди... Мессининг узатмасидан кейин Альба гол урганди, аммо ҳакам бу голни бекор қилди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида "Барса"дарвозасига мунозарали пенальти белгиланди. Агуэро томонидан йўлланган зарбани Тер Штеген бартараф этди.

Жума куни ташланадиган қуръадан сўнг "Барселона" чорак финалдаги рақибини билиб олади. Унгача эса, 22 март куни каталонияликларни "эл-классико" кутиб турибди.

"Ювентус" рақиб майдонида ҳам "Боруссия"ни 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва туринликлар ҳам чорак финал йўлланмасига эга бўлишди.

ЕЧЛ, Нимчорак финал, жавоб ўйинлари
Барселона Испания – Манчестер Сити Англия 1:0 (онлайн трансляция)
Гол: 1:0 – 31 Ракитич.
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес (Адриано, 90), Пике, Альба, Матье, Иньеста, Маскерано, Ракитич (Рафинья, 84), Неймар, Месси, Суарес.
Манчестер Сити – Харт, Санья, Демичелис, Компани, Коларов, Фернандиньо, Сильва, Насри (Навас, 46), Туре (Бони, 72), Милнер (Лэмпард, 87), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (15), Коларов (20), Сильва (27), Насри (35), Дани Алвес (80), Демичелис (82).
Биринчи ўйин – 2:1.

Боруссия Д Германия – Ювентус Италия 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 3 Тевес, 0:2 – 70 Мората, 0:3 – 79 Тевес.
Боруссия Д – Вайденфеллер, Папастатопулос, Суботич, Хуммельс, Шмельцер (Кирх, 46), Бендер (Рамос, 63), Гюндоган, Кампль, Ройс, Мхитарян (Блашчиковски, 63), Обамеянг.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Видаль, Маркизио, Погба (Бардзальи, 27), Перейра, Мората (Матри, 78), Тевес (Пепе, 81).
Огоҳлантириш: Ройс (73).
Биринчи ўйин – 1:2.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:36, 19.03.2015.
Ўқилди: 10712 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.