"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри чемпионлар лигасиинг плей-оффида "Боруссия"га қарши учрашувдан сўнг (3:0) фикрларини билдирди.
"Футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам яхши иш бажаришди. Биз "Боруссия"га дарвозамиз олдида ҳеч нима қилишга йўл бермадик. Улар икки ўйинда биргина ҳақиқий хавфли вазият содир қилдилар.
Бу Италия футболи учун муҳим натижа. Бу жамоада бугунгидан ҳам яхши ўйнаши учун ҳамма нарса бор.
Кўрамиз, қуръа бизга қандай рақибни дуч қилади. Плей-оффнинг биринчи босқичидаги каби ўзимизга ишонишимиз керак", - дейди Аллегри.