"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер еврокубокларда сафарда урилган голлар қоидасини бекор қилишкерак деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" айнан шу қоида сабабли ЕЧЛ нимчорак финалида юришларини тўхтатдилар - уйда "Монако"га 1:3 ҳисобда ютқазиб, сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар.
"Англиянинг икки жамоаси ("Арсенал" ва "Челси") айнан шу қоида сабабли мусобаадан чиқиб кетдилар. Менимча буни кўриб чиқадиган вақт келди. Бу қоида эскирди ва энди ўзгартириш киритиш керак.Мен бу билан анчадан буён курашиб келяпман.
Бу қоида 60-йилларда жамоалар сафарда ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатишлари учун чиқарилган. Шундан буён футбол анча ўзгарди. Сафардаги голларнинг вазни замонавий футбол учун жуда оғирлик қилмоқда", - дейди Венгер.