Киевнинг “Динамо”, Италиянинг “Милан” ҳамда Англиянинг “Челси” клубларида ҳаракат қилган афсонавий ҳужумчи Андрей Шевченко Pro тоифасидаги мураббийлик лицензиясига эга бўлди, деб хабар бермоқда Украинанинг Football.ua сайти.
2004-йилда “Олтин тўп” совринини қўлга киритган тўпурар форвард футболчилик фаолиятига 2012-йилда якун ясаганди.
Аввалроқ Украина терма жамоаси собиқ футболчиси мураббийлик ишига ҳали тайёр эмаслигини маълму қилганди. Энди Шевченко келаси мавсумда мураббийлик дебютини келаси мавсум бошида “Милан”да бошлаши ҳақида хабарлар тарқалса асло ажабланманг!