"Эвертон" бош мураббийи Роберто Мартинес Европа лигаси 1/8 финалда киевнинг "Динамо"сига мағлбиятдан сўнг (2:5) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Оғир ўйин бўлди. Ўйинни ўз усулимизда бошламадик, шунинг учун тезкор гол қўйиб юбордик. Шундан сўнг ҳисобни тенглаштирган эдик. Ҳаммаси режадагидек кеиши керак эди, аммо кейин томошабоп ўйин бошланди, жуда кўп голлар урилди.
Рақибни биздан кучлироқ эди, дея олмайман. 5:2 ҳисоби воқеалар ривожини акс эттирди. Икки жамоанинг фарқи шунда бўлдики - биринг зарбалар тўсинлар ва устунларга тегди, иккинчисининг зарбалари эса фантастик равишда гол бўлаверди. Айнан шу нарса "Динамо"га ҳал қилувчи устунликни берди", - дейди Мартинес.