"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини Евролига нимчорак финалида "Вольфсбург"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2, биринчи учрашув - 1:3) шогирдлари бор кучиларини сарфлаганларини маълум қилди.
"Биз мухлислардан кўра кўпроқ афсусдамиз, улар ҳуштакбозлик қилишга ҳақлиэдилар. Гол уриш учун имкониятларимиз бўлди, аммо рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олгач, бу вазифа қийинлашди.
Иккита гол уриб, гол ўтказмалигимиз керак эди, аммо биз ҳеч қачон дарвозамизни "қуруқ" сақлай олмасак керак. Афсуски, хатоларга йўл қўйдик.
Ҳозир "Вольфсбург" жамоа сифатида биздан шунчаки кучли. Уларга икки ўйинда кўп совға қилганимиз ачинарли. Аммо футболчиларимиз бор кучларини сарф қилишди", - дейди Манчини.