Кириш Регистрация

Рустам Мирсодиқов: «Бу йилги чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" - "Металлург" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Металлург” жамоаси бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.

"Бугунги учрашувда “Навбаҳор”га ғалаба жуда зарур эди. Агарда наманганликлар дастлабки турда имкониятни бой беришмаганида бошқа ўйин бўлиши мумкин эди. “Навбаҳор” футболчилари ҳисоб 2:1 бўлиб турган пайтда нима сабабдан ҳимояга ётиб олганликларини тушунмадим. Агарда майдон эгалари ҳужумга эътибор қаратишганида, учинчи голни ҳам уришлари мумкин эди деб ўйлайман.

Учрашув ёзилган дискни кўриб чиқиб якуний хулосага келиш мумкин. Чунки, ҳисобни очганимиздан кейин гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлгандик. Вазиятдан фойдалана олганимизда ўйинни бориши бошқача тус оларди. Наманганда ҳар қанда жамоага ҳам осон бўлмайди. Улар фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушишади. Шу сабабли бизга ҳам осон бўлмаслигини яхши билардик.

“Навбаҳор”ни кучсиз жамоа деб бўлмайди. Умуман олганда бу йилги чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Агар “Навбаҳор” ўйнаса “Локомотив”дан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатиши мумкин. Яъни олдинги турдаги ва бу турдаги рақиб ўртасида ҳеч қандай тафовут йўқ деб ўйлайман. Чемпионатнинг дастлабки турларида, у жамоа кучли, буниси кучсиз деб айта олмайман. Негаки, барча жамоалар ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушади. Дастлабки турда қайд этилган натижалар бу йилги чемпионатни кескин ва муросасиз руҳда ўтишига ишора қилди десак хато бўлмайди", - дейди Р.Мирсодиқов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:28, 20.03.2015.
Ўқилди: 2523 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.