"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасида бу мавсумдаги муҳит ҳақида сўзлаб берди.
"Бу мавсум менга зиддиятли етакчилик керак эмас. Бу нарса бу мавсумда бир неча марта керак бўлди, аммо ҳозир ҳаммаси мен истагандай кетмоқда. Кимдир чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимизни, Англия кубогида "Брэдфорд"га ютқазганимизни эслатишга уринар. Аммо мени ҳамма нарса - футболчиларнинг ўйини, ўзларини тутиши, маъсулиятлилиги ёқмоқда. Мен кимнидир қўшимча руҳлантиришим шарт эмас", - дейди Моуриньо.