«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике матбуот анжуманида иштирок этиб, Испания чемпионатининг 28-тури доирасида «Реал»га қарши бўлажак ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бу муҳим ўйин, аммо ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас. Олдимизда ҳали қийин бўлган 10та ўин кутиб турибди, аммо "Мадрид"га қарши ўйин бошқаларидан ажралиб туради. Бу бизнинг азалий рақибимиз, ҳозир эса мусобақа жадвалидаги энг яқин қўшнимиз. Бунда кўп нарсани инобатга олиш керак. Тўплар нисбатини ҳам, ғалаба қозонсак, "Реал" очко олмаслигини ҳам.
Бундай ўйинларда яққол фаворит бўлмайди. Бу икки ажойиб жамоа иштирокидаги ўйин бўлади. Ўртага кўп нарса қўйилган. Лекин биз мезбон жамоа сифатида устунликка эгамиз. Мухлисларимиз бизга ҳамиша қўшимча куч бериб туради.
Бизга осон бўлади, деб ўзимизни алдамоқчи эмасмиз. Ўйиннинг қайсидир вазиятлари ҳимоямиз катта босим остида бўлади. Бундай вазиятларда мухлислар бизга ёрдам беришларини истардим.
Бу биз учун "Реал"дан олдинга ўтиб кетиш учун яхши имконият. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишимиз, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек яхши ўйнашимиз лозим. «Камп Ноу» бизни қўллаб-қувватлаши лозим.
Шу кунгача қилиб келган ишимизни қилишга ҳаракат қиламиз: рақибга нисбатан кўпроқ вазият яратишга, ўйиннинг боришини ва ўзимизнинг эҳтиросларимизни назорат қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйинчиларимиз керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлишлари лозим.
Мен биринчи ўйиндаги "Мадрид"ни кутяпман. Майдоннинг ўзи томонида яхши жойлашиб оладиган ва ҳужумга ўтишга тайёр турадиган "Реал"ни кутяпман», – дейди Луис Энрике.