Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Локомотив» – «Нефтчи». Бугун қандай ўйин бўлади?

Баҳо:
+ | -

Охирги пайтларда ички биринчилик ўйинларидан олдин учрашувларга бўлган муносабат пасаймоқда ва тур ўйинлари олдидан қандайдир жимжитлик ҳукм сурмоқда. Мен эса ана шу сукунатни бузиш ниятида қўлга қалам олдим.

Хуллас, бугун 2-тур ўйинлари давом эттирилади. ОЧЛда қаттиқ талофат кўрган «Локомотив» ўз уйида Фарғонанинг «Нефтчи» клубини қарши олади. Хўш, жамоалар ўйинга қандай ҳолатда етиб келишмоқда?

«Локомотив». Жамоанинг ОЧЛдаги аламли мағлубияти тошкентликларни «нокдаун»га солгани табиий. Бироқ шунга қарамасдан клуб матбуоти жамоанинг кайфияти яхши эканлигини ва жамоа юқори руҳиятда «Нефтчи»га қарши тайёргарлик кўрганини маълум қилди. Абрамов жамоаси учун Фарғона клубига қарши ўйин қийин бўлиши аниқдек туюлмоқда. Жамоа ЧЛдаги муваффақиятсизликлар учун ОАВ ва мухлислар томонидан қаттиқ танқид остига олинди ҳамда Абрамов шогирдлари бўлажак баҳсдаги натижа орқали омманинг бу фикрларини сал бўлсада тинчлантиришга ҳаракат қилади. Кўрамиз, бугун «Локомотив» ОЧЛдаги мағлубият аламини «Нефтчи»дан оладими ёки фарғоналиклар уларнинг бу ҳолатидан унумли фойдалиб, очко тортиб олишадими?

«Нефтчи». Биринчи турдаги «Шўртан»га қарши ўйиндаги дурангдан жамоа қониққандек туюлди. Хар ҳолда ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Мурод Исмоилов ўйиндан кўнгли тўлганини айтиб ўтди. Мураббий журналистлар билан суҳбатда «Нефтчи»нинг мавсумга тайёргарлик кўргани 2-3-турларга бориб ўз самарасини кўрсатишини айтиб ўтганди ва сифатли майдонда «Нефтчи» футболчилари яхши ўйин тақдим этишини ҳам қўшимча қилганди. Умуман, бугун мураббийнинг бу фикрлари қанчалик тўғри эканлигини билиб оламиз. 1-турда Акмал Холматов, Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубов учлиги «Шўртан» жамоасига жиддий муамо туғдиришди. «Нефтчи»нинг ана шу тажрибали ижрочилари ва ёшлар уйғунлигидаги Фарғона жамоаси иккинчи бўлимни аъло даражада ўтказди. Биринчи бўлимдаги сифатсиз ўйинни эса жамоа устози шунчаки ҳаяжонга йўйди. Бугун жанговор ўйин бўлиши аниқ. «Нефтчи» мамлакат грандидан очко олишга уринса, «Локомотив» хафа қилиб қўйган ишқибозларининг юзига табассум улашишга ҳаракат қилади.

Хуллас, бугун сиз ва бизни қизиқ учрашув кутяпти.

Ҳожиакбар Жабборов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:31, 22.03.2015.
Ўқилди: 3253 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.