Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Сергей Лушан: Оғир ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандман

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Жамоамиз учун жуда оғир бўлди. Чунки бундай майдонда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Асосийси ғалаба қозондик. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Лекин бугун баъзи камчиликларимиз кўзга ташланди. Бу борада ишлаймиз. Йўқ жойдан орттириб олинаётган карточкалар кўпайиб кетмоқда. Энди бу борада кескин чоралар кўрамиз ва тартиб ўрнатамиз. Шодиев гол урганидан хурсандман, унда вазиятлар кўп бўлади. Бундан буёғига уни ишлари юришиб, голлари сони ортиб бораверади, деган умиддаман. Рашидовни захирада қолдиришимнинг сабаби шундаки, Сардорга бўш худудлар керак. “Қизилқум” ўйинни ҳимоядан тузди. Буни олдиндан сезганимиз учун ҳам, Рашидовни 2-бўлимда туширишни режалаштиргандик. Вячеслав Шевченко “Қизилқум” таркибида яққол ажралиб турибди. У ҳали кўплаб жамоаларга бош оғриқ бўлса керак. Агар майдон ҳолати яхши бўлганида умуман бошқача ўйин ва бошқача натижа қайд этиларди. Футболда тажриба катта рол ўйнайди. Менга қараганда Юрин Лукин тажрибалироқ, шу боис унинг жамоаси ҳақида фикр билдира олмайман, - дейди Сергей Иванович.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:57, 22.03.2015.
Ўқилди: 2837 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.