Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Барселона» «Манчестер Сити» билан бўлган келишув туфайли Ферран Торресни сотиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес яқин келажакда сотиб юборилиши мумкин.

Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади, бироқ «кўк-анорранглилар» битимни узайтиришга унчалик иштиёқманд эмаслар — журналист Поль Баллуснинг хабар беришича, янги шартнома имзоланган тақдирда, клуб «Манчестер Сити»га яна 7-8 миллион евро тўлаб бериши керак бўлади. Бундай шартлар 2021 йилда, «шаҳарликлар» ҳужумчини каталонияликларга сотган вақтда клублар ўртасида келишиб олинган эди. Айнан шу сабабли «Барса» 26 ёшли футболчини сотишга тайёр.

Торрес Ла Лига гранди сафига 2022 йил бошида 55 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Transfermarkt баҳолашича, Ферраннинг ҳозирги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:17, 13.07.2026.
Ўқилди: 2316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик