«Челси»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Андрей Сантос «Манчестер Юнайтед» сафига ўтди. «Қизил иблислар» бразилиялик футболчининг трансфери ҳақида клуб расмий сайти орқали маълум қилди.
Томонлар 2031 йилгача мўлжалланган ва узайтириш имкониятини назарда тутувчи шартнома имзолашди.
Аввалроқ ОАВ ушбу трансфер суммаси 50 миллион фунт стерлинг (58,5 миллион евро)ни ташкил этиши ҳақида хабар берган эди.
Сантос 2023 йил январидан буён «Челси» футболчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 43 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этди.













