"Барселона" ва "Атлетик Билбао" ўртасидаги Испания кубоги финал учрашуви "Реал"нинг уй ўйингоҳи "Сантяго Бернабеу"да бўлмайди.
"Реал" президенти Флорентино Перез "Барселона"даги ҳамкасби Жозеп Бартомеуга ўйингоҳда Испания кубоги финал учрашувини ўтказишни рад этди, деб ҳабар беради Ас нашри.
Олдин "Барселона" ва "Атлетик" Испания футбол федерациясига финал учрашувини "Сантяго Бернабеу"да ўтказилиши ҳақидаги расмий хат юборган эди, лекин бу сўровни "Реал" қабул қилиш керак эди.
Шу тарзда, 30-майда ўтказиладиган ўйинни Валенсия ёки Севиля шахарларида ўтказилиши кутилмоқда.