"Реал" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Гарет Бэйлга ташлангани учун мухлислардан бирини ишқибозлар клуби аъзолигидан четлатди.
28-турда бўлиб ўтган "класико"даги мағлуиятдан сўнг (1:2) уч ишқибознинг Гарет Бэйл ва Хесе Родригеснинг машиналарига ҳужум уюштиргани тасвирланган видео тарқалди. Мадридликлар ҳужум қилганлардан бири ишқибозлар клуби аъзоси эканлигини таниди ва уни клуб ўйинларига ташриф буюриш ҳуқуқидан вақтинча четлатди.