Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Расман. Баҳодир Жалоловнинг жангги эълон қилинди (фото)

Баҳо:
+1 | -

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Буюк Британияда ўтказади. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ўзининг 18-жангини 9 май куни Манчестер шаҳридаги Co-op Live Arena’да ўтказади.

Queensberry промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган бокс оқшомида Жалоловга хорватиялик Агрон Смакичи рақиблик қилади. Ушбу боксчилар 2024 йилдаёқ тўқнашиши керак эди, бироқ ўшанда Жалоловнинг ўрнини эгаллаган Жаҳонгир Зокиров Смакичини мағлуб этишга муваффақ бўлган.

Маълумот ўрнида, “Big Uzbek” шу кунгача ўтказилган 17 та жангининг барчасида ғалаба қозонган (15 нокаут). У сўнгги бор 2025 йил ноябрида Соломон Адебаёни муддатидан олдин мағлуб этган эди. Унинг рақиби Агрон Смакичи ҳисобида эса 21 ғалаба ва 3 мағлубият мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Манчестердаги турнирнинг марказий жангида супероғир вазн юлдузлари Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўзаро тўқнаш келади. Жалолов иштирокидаги беллашув муҳимлиги бўйича асосий карднинг 4-жангчи бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:16, 30.04.2026.
Ўқилди: 3465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик