“Монако” келаси мавсумда ҳам Европа чемпионлар лигасида иштирок этишни мақсад қилмоқда.
Бу ҳақда жамоа ярим ҳимоячиси Набиль Дирар UEFA расмий сайтига айтиб ўтди.
- Мавсум сўнггида кучли учликка кириш орқали яна Чемпионлар Лигасида иштирок этиш имконини берувчи ўринни эгалламоқчимиз. Боиси ушбу турнир мазасини татиб кўрдик. У бизга ёқди. Шу сабабли яна мазкур турнирда қатнашмоқчимиз, - дейди тажрибали футболчи.