Швециянинг маҳаллий курдларидан ташкил топган "Далкруд" жамоаси Барселонадан юртига қайтиш учун 4U9525 рейси чипталарини брон қилишган.
Аммо жамоа Барселона аэропортига келиб, Дюссельдорфда рейс алмаштириш кўп вақтни олишини назарда тутиб, бундан кечган. Сўнг уч гуруҳга бўлиниб, Цюрих ва Мюнхен орқали ўтадиган бошқа рейсларни танлаган.
Шу тариқа, жамоа Альп тоғларида ҳалокатга учраган самолётга чиқишдан қутулиб қолган. Airbus ҳалокатидан 142 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси ҳалок бўлган.
"Биз ўша самолётда учишимиз керак эди. Альп устидан шимолга қараб учадиган 4та рейс бир вақтда учар экан. 4 самолёт, уларнинг учтасида бизнинг футболчиларимиз учишди. Айтиш мумкинки, омадимиз келди", - дейди "Даркурд"нинг спорт директори Одил Қизил.