"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Монако"даги ҳамкасби Леонарду Жардимнинг сўзларини инкор қилди.
Гап шундаки, Жардим ЕЧЛ 1/8 финалида Лондонда кечган биринчи учрашувдан сўнг ҳамкасби Арсен Венгер унга қўл беришдан бош тортганини айтган эди.
"Телелавҳада ҳам ўйиндан сўнг уни табриклаш учун кутиб турганим тасвирланган. Аммо у ғалабани ўзининг штаби билан нишонлаётган эди.
Мен уни матбуот анжуманидан сўнг табриклаган эдим. Шунинг учун бу ёлғон гаплардан ҳайратдаман ва хафаман.
Нима бўлганда ҳам, "Монако"га омад тилайман", - дейди Венгер.