Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Жанубий Корея - Ўзбекистон ўйинидан олдин оққонга учраган корейс мураббийга далда бериш акцияси ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея футбол ассоцияцияси хабарига кўра, 27 март куни Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўйинидан аввал ўзига хос аксия ўтказиш режалаштирилмоқда.

Режага кўра, ўйин бошланиши арафасида иккала терма жамоа аъзолари майдон марказида доира шаклида йиғилишади ва февраль ойида оққон касалига учраганлиги туфайли Жанубий Корея олимпия терма жамоасидан истеъфога чиққан мураббий Ли Кванг Жонгнинг катта суратига қарата 10 сония давомида қарсак чалинади. Бу далда қарсаклари корейс мураббийига руҳий мадад бериш мақсадида уюштирилмоқда.

Жанубий Корея терма жамоаси сафидаги кўпчилик футболчилар турли йилларда Ли Кванг Жонг қўли остида шуғулланган. Шунингдек, Ўзбекистонга қарши майдонга тушадиган асосий таркиб футболчилари Ли Кванг Жонгга қарата яхши ниятлар битилган футболкаларда эсдалик учун расмга тушишлари ҳам режалаштирилмоқда.

Касаллик билан курашаётган Ли Кванг Жонг ўтган йили Инчонда ўтган Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида жанублик корейсларга мураббийлик қилган ва мусобақа олтин медалларига эришишгач, мамлакат олимпия терма жамоаси ҳам унга ишониб топширилган эди. Лекин февралда Таиландда ўтган Қирол Кубоги турнири чоғида мазаси қочиб, Кореяга қайтишга мажбур бўлганди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:00, 25.03.2015.
Ўқилди: 4460 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.