Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ку Жа Чол: «Бизнинг футболчимизга қўл кўтарган ўзбек футболчиси — профессионал эмас»

Баҳо:
+ | -

Ули Штилике билан бирга матбуот анжуманида қатнашган Германиянинг «Майнц» клуби аъзоси Ку Жа Чол туғилиб ўсган шаҳри Теджонда терма жамоа ўйини ўтказилаётганидан мамнунлигини яширмади:

«Болалигим ўтган Теджонда терма жамоа либосида тўп суриш бахти насиб этганидан хурсандман. Ёш бола пайтларимизда бу стадионга кўп келардим ва қачонлардир терма жамоа сафида тўп суришни орзу қилардим.

Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ўзбекистон яхши ўйин ўтказадиган жамоа. Осиё Кубогида кўп ўйнай олмаган бўлсам ҳам ҳозир ўйинларга ташнаман. Осиё Кубогидан кейин жароҳатларга ўралашиб қолгандим. Энди ҳамма кўнгилсизликларни унутиб эртанги ўйинга тайёр бўлишимиз керак. Эртага бор кучимни аямайман».

Журналистларнинг февраль ойида бутун дунёга шов-шув бўлган Тоҳир Шамсиддинов воқеасига муносабатини сўрашганида Ку Жа Чол қисқагина қилиб: «Бу ҳолатни эртанги ўйинга боғлаш ниятим йўқ. Лекин ўзбек футболчиси бу ҳаракати билан профессионал футболчига хос иш тутди деб ўйламайман. Бундай воқеалар қайта такрорланмаслигини истардим. Футболчи ўз айбини билиши лозим. Ўзбек футболчиси мушт кўтарган ҳолатлар футбол майдонида учрамаслиги керак», - дея жавоб қайтарди.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:49, 26.03.2015.
Ўқилди: 7687 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик