“Севилья” бош мураббийи Унаи Эмери келаси мавсум бошида “Милан”да иш бошлаши мумкин, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport га асоланиб Sports.ru.
Италия клуби вакили Эмери бошқараётган жамоанинг “Вильярреал”га қарши учрашуви вақтида мураббий билан суҳбат қурган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, “Севилья” айни вақт Испания чемпионатида бешинчи ўринда бормоқда ва Европа Лигаси чорак финал босқичига чиққан.
“Милан”да бу йилги мавсум “россонерилар” афсонаси Филиппо Инзаги мураббийлик қилмоқда.