Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Ўзбекистон термаси ютолмаган рақиблар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунга қадар 47 та терма жамоага қарши майдонга тушган. Ана шу рақиблар орасида ҳамюртларимиз 11 тасини мағлуб эта олишмаган. Демак ана шу рақиблар билан танишинг.

1. Австралия. 3 ўйин, 3 мағлубият. Тўплар нисбати: 0-9
Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг ноқулай рақиблардан бири ҳисобланадиган Австралияни мағлуб этиш уёқда турсин, вакилларимиз ҳаттоки дурангга ҳам эриша олишмаган. Бунинг устига «яшил қитъа» вакилларига қарши кечган 3 ўйинда бирорта ҳам гол ура олишмаган. Тўплар нисбати ҳам дахшатли кўринишга эга 0:9. Австралия термамизни 2011-йилги Осиё кубоги ярим финалида 6:0 ҳисобида мағлуб этганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

2. Эстония. 2 ўйин, 2 дуранг. Тўплар нисбати: 3-3
Терма жамоамиз Европа қитъаси вакили бўлган Эстония термасига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказган. Дастлабкиси 2007-йили Тошкентда бўлган ва унда ҳисоб очилмаган эди. Иккинчи баҳс эса Таллинда ўтказилди ва томонллар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Шу тариқа Эстония биздан ютқазмаган навбатдаги рақибга айланди.

3. Беларус. 2 ўйин, 1 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 3-4

Беларус терма жамоаси билан ҳам 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Дастлабки ўйин Минск шаҳрида бўлган ва унда томонлар 2:2 ҳисобидаги муроса кўчасини танлашган. Жавоб ўйинида эса Европа вакили Тошкентдан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

4. Нигерия. 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 2:4
Ўзбекистон термасининг Африкалик ягона рақиби Нигерия ҳисобланади. Ҳамюртларимиз Нигерияликлар билан Афро-Осиё кубогида учрашишган. Илк ўйин Тошкентда кечган ва унда қора қитъа вакиллари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган. Жавоб ўйинида ҳам Нигерияликлар кичик ҳисобда зафар қучишган.

5. Украина. 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 1-4
Украина термаси ҳам бизга 2 марта рақиб бўлган. Ҳар иккала ўйин ҳам ўртоқлик доирасида бўлиб Киевда ўтказилган. 2007-йилда Украиналиклар 2:0 ҳисобида, 2011-йилда эса 2;1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

6. Арманистон. 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 1-5

Вакилларимиз арманлар билан ҳам 2 марта рўбарў келишган ва уларга ҳам ҳар иккала ўйинни бой беришган. Дастлабки беллашув 2001-йилда «Albina Mobitel» кубоги ўйинига тўғри келган унда рақибимиз 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Иккинчи баҳс эса Ереванда ўртоқлик мақомида бўлиб ўтган ва мезбонлар 3:1 ҳисобида ютуққа эришишган.

7. Сурия. 1 ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 1-2
Сурия термаси бизга бир марта рақиб бўлган бўлса ҳам, энг муҳим ўйинда термамизни мағлуб этган эди. 1996-йилги Осиё кубогининг 3-турида вакилларимизни Сурия билан ўйинда дуранг ҳам гуруҳдан олиб чиқар эди. Афсуски Сурияликлар ўшанда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

8. Албания. 1 ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 0-1
Албания билан ўтказилган ягона учрашув 2010-йилда Дурресда бўлиб ўтган эди. Ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлган баҳса Европа қитъаси вакили кичик ҳисобда зафар қучди.

9. Черногория. 1 ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 0-1
Ўзбекистон термаси Черногория билан 2011-йилда Подгорицада ўртоқлик учрашуви ўтказди. Афсуски ўйиннинг сўнгги сонияларида Черногориялик Вукчевишнинг ягона голи мезбонларга ғалабани туҳфа қилди. Вакилларимиз эса уйга қуруқ қайтишга мажбур бўлишганди.

10. Исроил. 1ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 0-2
2001-йили Ўзбекистон терма жамоаси Исроилда мезбонларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Европа қитъаси вакилларининг биринчи бўлимда урган иккита голи ўйинга «нуқта» қўйган эди.

11. Словакия. 1 ўйин, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 1-4
Словакия терма жамоаси билан 2002-йилда учрашганмиз. Ўшанда мезбонлар ҳамюртларимизни аяб ўтиришмади ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Термамизнинг ягона жавоб голига Зайниддин Тожиев муаллифлик қилган эди.

Фурқат Юсупов

Манба: www.Furkat.uz
Киритилди: 22:08, 27.03.2015.
Ўқилди: 5883 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.