Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Акинфеевга жароҳат етказганликда гумон қилинаётган мухлиснинг ўзи полицияга таслим бўлди

Баҳо:
+ | -

Kun.uz: Подгорица полицияси Европа-2016 чемпионати саралаш босқичи доирасида ўтказилган Черногория-Россия ўртасидаги ўйин вақтида Россия термаси дарвозабони Игорь Акинфеевга питарда отиб, унга жароҳат етказганликда гумон қилинаётган мухлисни ҳибсга олди. Мухлиснинг ўзи айбига иқрор бўлиб полицияга келган.

Қонунбузар Подгорицада яшовчи Лука Лазаревич исмли шахс бўлиб чиқди. Шунингдек, у маҳаллий клублардан бирининг фанати эканлиги аниқланди.

Подгорицада бўлиб ўтган учрашув ўйин бошлангандан кейин бир дақиқа ўтмасданоқ, маҳаллий мухлислар жойлашган шимолий трибунадан отилган файер Игорь Акинфеевга келиб теккандан кейин тўхтатиб қўйилган эди. Акинфеевга 35 дақиқа давомида ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилинган. 35 дақиқалик тўхташдан кейин ўйин яна давом эттирилган.

Россия спорт вазири Виталий Мутконинг айтишича, УЕФА президенти Мишель Платинининг шахсан ўзи учрашувни давом эттириш тўғрисидаги қарорни қабул қилган. Бу нохуш ҳодисани расвогарчилик деб атаган Мутко ўйиннинг давом эттирилишига қарши бўлган.

Ўйиннинг 66-дақиқасида Россия термаси сардори Роман Широков рақиб дарвозасига 11 метрлик жарима тўпини амалга ошира олмаган. Шундан кейинги ҳолатда Дмитрий Комбаровга, тахминларча, пичоқ улоқтирилган. Ўйинчи бу ҳақда учрашув ҳаками Дениз Ойтекинни хабардор этгандан кейингина учрашув ҳаками ўйинни батамом тўхтатишга қарор қилган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:05, 29.03.2015.
Ўқилди: 4768 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.