"Реал"нинг ёшлар жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан мадридликларнинг асосий жамоасини бошқаришга тайёрлигини билдирди.
"Агар менга "Реал"ни бошқаришни таклиф қилишса, албатта, рози бўлар эдим. Аммо жамоада ҳаммасини яхши бажараётган мураббий бор. Тизимда менинг ўз вазифам бор, ҳозирча ўрганяпман.
"Реал" учун пишиб етилдимми? Пишиб етилмаган бўлсам ҳам, "ҳа" деган бўлар эдим. Футболчилик вақтимда фаолиятимни бир-икки йилда йўлга қўймаганман. Ҳаммаси бир бошидан бошланади. Мураббийликда ҳам шундай. Анчелоттидан кўп нарса ўргандим. Нима дейишса ҳам у "Реал" учун идеал мураббий", - дейди Зидан.