Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳасанали Қодиров блогида: «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс» (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Ҳ.Қ. Гап бошқа ёқда. Бердиев-Қосимов йўлидан юриб, йигитларни ўз имконияти даражасида мазмунли, оддий, ишончли ўйнатиб, очко йиғиш ўрнига, Абрамов ўзбек футболида анчадан бери бўлмаган очиқ, ҳужумкор ўйинни яратишга интилмоқда. Бугунги футболимизда бу янгилик гап. Кечаги карисларга қарши ўйинда Қосимов бундай ўйин кўрсатишни мақсад қилмаган эди. Абрамовга супер кубок ўйинида бу изланиш иш берди. ОЧЛ ўйинларидачи? Бу билан Осиёда ҳеч кимни ҳайратга сололмайсан. Хақиқий ҳужумчисиз ҳужумкор ўйнаш, қўлсиз одамнинг сувга сакраб сузаман дейиши билан баробар эмасми? Қўлсиз одам нафасни тўғри олиб танани бошқариб сувда муаллақ туриб бериши мумкин, лекин олдинга суза олмайди. Якубик, Шквиринлардан кейин ҳалигача бизда ҳужумчи етишиб чиққани йўқ. Саломов, Мирзаев, Шихов, Тожиевлар ва яна алла-кимлар оз-моз ҳужумчиликка даъво қилишди-ю, тезда қовжираб қолишди. «Бунёдкор»га олиб келинган Вильянуэва, Ристич, Трифунович Қосимовга обрў беришди-ю, ўзбек футболига ҳеч нарса беришмади. Бизда ҳужумкор футбол мактабини яратишмади. Уларни ҳисобга олмаётибман. Бундай ҳужумкор ўйинчиларнинг йўқлигига бир томондан футболимизга келишилган ўйинларнинг жудаям сингиб кетганлиги бўлса, ҳужумчилар кучли ҳимоя қаршилигига учрамасдан гол уряпган бўлишса, иккинчи томондан жамоаларнинг молиялаштиришдаги катта фарқ ўйинчилар маҳоратида ўсишни тўхтатиб қўйганлиги бўлмоқда. Ўйинчиларнинг, маҳорати эмас, ҳомийларнинг пуллари чемпионат тақдирини ҳал қилса, ҳужумкор футболнинг кимга кераги бор? Жуда истеъдодли мураббий бўлсанг-да, пешанангга тўртта ё президентимизнинг ваъдасига кўра бешинчи гранд жамоасида ишлаш ёзилмаган бўлса, маҳоратинг қачон ўсади? Қайси жамоада ўсади? Унинг кимга кераги бўлади? Жамоанинг олтинчи ё еттинчи, ёки ҳомий пули миқдорига қараб ўнинчи ё ўн иккинчи ўринни эгаллаши олдиндан маълум бўлса, ҳужумкор футбол раҳматлик аммамнинг келинига керак бўладими? Бу типик ҳолатда «Локомотив» раҳбариятининг катта пули бўлсада, жиғибийрон бўлиши шундан бўлмоқда. Энг кўп пул сарф қилишсада, нега бир йилда олтинга яқинлаша олмаётишибди? FILOSOF ақли етган, яшил майдонда ҳуштак чалингач, катта пуллар ўз кучини йўқотади, деган ҳақиқатни булар билишмайдими? Ёки улар пул қудратига таяниб сигирни ҳам қуён сингари уч ойда туғдиришмоқчими?

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Мақоланинг биринчи қисмига ҳавола.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:17, 30.03.2015.
Ўқилди: 6589 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.