Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Ал-Айн» футболчиси Мирослов Стох 4та ўйинга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+1 | -

Бирлашган Араб Амирликларининг словакиялик футболчиси Мирослав Стох Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида "Пахтакор"га қарши ўйинда майдонда четлатилганди.

ОФК ушбу футболчини ОЧЛнинг 4та ўйинига дисквалификация қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Европалик футболчи Тошкентдаги ўйинда захира ҳакамини ҳақорат қилгани боис майдондан четлатилганди. Энди у "Пахтакор" билан БААда бўладиган жавоб ўйинида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Айнан Мирослав Стохнинг ягона голи "Ал-Айн"га "Пахтакор" устидан ғалабани таъминлаганини таъкидлаб ўтиш лозим.

Шунингдек, "Насаф" билан бир гуруҳда ўйнаётган БААнинг "Ал-Аҳли" клуби дарвозабони Мажид Носир ОЧЛ 2-тури доирасида "Тракторсозий"га қарши Эронда бўлиб ўтган ўйин пайтида фотожурналистни ургани боис 6та ўйинга дисквалификация қилинди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:08, 30.03.2015.
Ўқилди: 6126 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик