Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Рауф Инилиев ўзбек футболига ҳужумчилар билан ишловчи мураббийлар кераклигини таъкидлади

Баҳо:
+ | -

Kun.uz: 30 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев “Футбол шарҳи” кўрсатуви меҳмони бўлди ва ўзбек футболида ҳужумчилар муаммоси ҳақида фикрларини билдирди.

“Футболимиздаги ҳужумчилар муаммоси илдизи болалар футболига бориб тақалади, деб ўйлайман. Ҳамма гап шундаки, болалар билан ҳам худди катталар билан бўлганидек талабчанлик билан иш олиб борилади. Улардан натижа талаб қилинади ва индивидуал маҳоратни ўстиришга деярли эътибор берилмайди. Бу эса тўпурарлик хислатларининг йўқолиб боришига олиб келмоқда. Ўзбек футболи ҳар доим кучли ҳужумчилар билан танилиб келган – Красницкий, Абдураимов, Федоров…

Аммо ҳозирда ҳужумчилар билан мақтана олмаймиз. Бу муаммони бартараф этиш учун кенг кўламда иш олиб бориш керак. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, терма жамоада дарвозабонлар муаммоси ҳақида гапирилганди, алоҳида дарвозабонлар мураббийи лавозими жорий этилди. Жисмоний тайёргарлик оқсагани ҳақида танқид қилинганидан кейин жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийни ишга олдик.

Шундай экан, нима сабабдан ҳужумчилар билан ҳам алоҳида мураббий ишламаслиги керак? Масалан, бошқа жойларда шунақа амалиёт мавжуд. Ўз вақтида кучли ҳужумчи бўлган мураббий Игорь Шквирин Россиянинг “Крилья Советов” клуби устози Тархановга ёрдам берганида айнан ҳужумчилар билан ишлаган эди. Бизда ҳам шундай лавозим жорий этадиган вақт етиб келди, деб ўйлайман”, – деб фикларини баён этади Рауф Талгатович.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:21, 31.03.2015.
Ўқилди: 5450 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.