Италия футбол Федерацияси президенти Карло Тавеккио “Ювентус”нинг иккита чемпионлик унвонини қайтариб беришни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Бунинг учун туринликлар 443 млн евролик даъводан воз кечишлари керак, деб хабар қилади soccer.ru.
2006 йилда “Ювентус” А Сериядан тушириб юборилган ва жамоа Италия чемпионатидаги иккита олтин медалидан маҳрум қилинган. Бунга клубнинг ўша вақтдаги бош директори Лучано Моджининг ҳакамларни сотиб олишда гумон қилинаётгани сабаб бўлганди. Яқинда далиллар етарли бўлмаганлиги учун Моджидан барча айблар олиб ташланди. Туринликлар эса етказилган зарарни қоплаш учун ИФФдан компенсация талаб қилишди.
“Олдинига зарарни қоплаш даъвосини олиб ташлаш керак, шундан сўнг биз “Ювентус” билан музокара столига ўтиришга тайёрмиз. Бизнинг ўзимиз жуда яхши тушуниб турибмиз, скудеттони майдонда ютган жамоа унга ҳақли. Мени биринчи навбатда Италия футбол Федерацияси ва “Ювентус” ўртасидаги келишмовчилик ташкилотимизни банкротликка олиб келиши мумкинлиги хавотирга соляпти. Бу эса ўз навбатида туринликларнинг ўзига ҳам оғир зарба бўлади”.