Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Комо» клуби бош мураббийи Сеск Фабрегаснинг келажакдаги режалари борасида қизиқарли маълумотлар пайдо бўлди. Sky Sports бош мухбири Кавех Солхекол испаниялик мутахассиснинг интилишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

«Менга берилган маълумотларга кўра, Сеск Фабрегас узоқ муддатли истиқболда кун келиб «Арсенал» бошқарувига келишни ният қилган. Унинг фаолияти давомида қачондир «Челси»да ишлашни хоҳлашига эса шубҳам бор», — деди Солхекол Sky Sports Transfer Talk Podcast эфирида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда «Челси» раҳбарияти шу ёзда Фабрегасни жамоа бош мураббийлигига тайинлаш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Сеск футболчилик фаолияти давомида 2014 йилдан 2019 йилга қадар «кўклар» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 12:39, 30.04.2026.
Ўқилди: 1119 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик