“Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди агар унинг агентлари ва Милан шаҳри жамоаси вакиллари ўзаро келишув муддатини узайтириш борасида бир қарорга келишса клубда қолишини маълум қилди.
Аввал янги шартноманинг 2019 йилгача амал қилиши, футболчининг маоши уч баравар кўпайиши хабар қилинганди. Бу йилги мавсумда 22 ёшли аргентиналик футболчи қора-кўклар сафида А Серияда 27 учрашув (15 гол, 1 голли пас) ўтказган.
– Агар биз ўзаро келишувга эришсак бундан барча томон хурсанд бўлади, – дея Икарди сўзалридан иқтибос келтиради “СЭ”. – Борди-ю қора-кўклар мени сотишни исташса, чемоданларимни йиғиштириб аста йўлга чиқавераман. Бошқа ҳар қандай ҳолатда Миланда қоламан, чунки бу ерда бахтлиман ва ўзимни худди ўз уйимдагидек ҳис қилаяман.