«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси якшанба куни бўладиган "Сельта"га қарши бўлиб ўтадиган Испания чемпионати баҳсида майдонга туша олади.
27 ёшли футболчи жароҳат туфайли Аргентина терма жамоасининг Сальвадор ва Эквадорга қарши ўртоқлик ўйинларида (2:0, 2:1) ёрдам бера олмаган эди.
Месси бугун қўшимча тиббий кўрикдан ўтди ва «Барселона» тиббиёт вакиллари кўрик натижаларини ижобий дея баҳолашди.
Шу боис, Лионель навбатдаги тур ўйинида майдонга тушиши кутилмоқда.