Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Д.Файзиев: "3та ўйинда 10та гол ўтказиш ҳимоя чизиғимиз йўқ деганидир"

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна» — «Локомотив» ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев қатнашди.

 

«Учрашув биз кутгандек кечмади. Сабаби баҳс аввалидаги хато, 11 метрли жарима тўпини белгиланиши режамизни бузиб қўйди. Буни тўғрилашга ҳаракат қилдик. Лекин рақибнинг маҳорати биздан кучли. «Локомотив» хатони кечирмайдиган жамоалар сирасига киради. Иккинчи бўлимда ваиятни ўнглашга уриндик. Бунинг оқибатида яна жазоландик. Юзага келган имкониятдан фақат битта гол урдик.

«Локомотив» жамоасини табриклайман. Улар ҳам бугунги ўйинга хавфсираб келишларини билардик. Биздан ҳар томонлама омад юз ўгирмоқда. Бугун ҳам ўз майдонимизда ўйнамадик. Жиззахдан келиб бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Худо хоҳласа натижа келади. Биз ўтган йилги жамоанинг ўзагини сақлаб қола олмаганимиз чатоқ бўлди. Яна ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз», - дейди Даврон Файзиев.

- Жамоа қачон Жиззахда ўйнайди?
— Ўзим ҳам шу кунларни кутиб юрибман. 18 апрель куни янги стадионда ўйнашимизга ваъда беришди. Лекин бу якуний қарор эмас. Барча муаммо ҳал қилинса 5-тур ўйини Жиззахда бўлиб ўтади.

— «Сўғдиёна» 3та ўйинда ҳар бир ўйинда камида 3та гол ўтказиб юбормоқда…

— Тўғри 3та ўйинда 10та гол ўтказиш ҳимоя чизиғимиз йўқ деганидир. Ўйиндан аввал шогирдларимга хато қилмасликни таъкидлагандим. Оддий ҳолатларда дарвозабонимиз тўпни тепа олмаяпти, ҳимоячимиз тўпни қўли билан ўйнамоқда…Бу ерда бош мураббийнинг ҳам айби борлиги аниқ.

— Кейинги турлардан олдин ниманинг эвазига ўйинни кучайтирмоқчисиз?

— Агар бунга ишонмаганимда ишдан кетардим. Битта жамоани тузиш учун камида 3-4 йил керак. 2013 йил дастлабки 2та турида 1та гол уриб 9та гол ўтказгандик. Вазиятни ўнглашга вақтимиз бор. Бизнинг камчилигимиз жамоамиз ўзагини сақлаб қола олмаганимиз бўлди.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 22:03, 03.04.2015.
Ўқилди: 2926 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.