Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Даррен Базели: «Ўзбекистон ёшлари ЖЧда гуруҳдан чиқа олишади, деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Янги Зелендия ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етганидан сўнг меҳмонлар устози Даррен Базели билан “Рухсор” ТРК ижодкорлари суҳбат қуришга муваффақ бўлишди. Айтиш керакки, махаллий ОАВ вакиллари билан мураббий жуда ҳам самимий тарзда интервью жараёнини амалга оширди.

— Аввало Фарғона вилоятига хуш келибсиз! Марҳамат, ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
— Раҳмат. Бугун Янги Зеландия учун қийин ўйин кечди. Бироқ шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш хосил қилдим. Камчиликлар кўп ва улар устида ишлаймиз.

— Жаноб Базели, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳақида фикрларингиз ?
— Бугунги ўйиндаги Ўзбекистон жамоаси менга жуда ёқди. Рақибнинг хар бир чизиғида кучли ва иқтидорли футболчилар бор. Иккинчи ўйин ҳам мана шундай қизиқ ўтишидан умид қиляпман. Уларга бўлажак ЖЧда омад тилайман. Балки мундиалда яна кўришиб қолармиз.

— Бугун “Истиқлол” стадиони биринчи ўйинни ўзида қабул қилди. Мазкур арена борасида нима дея оласиз? Сизга ёқдими?
— Ҳа, бугун биринчи ўйин эканлигини эшитдим. Тўғрисини айтаман, футбол соҳада ишлаб бундай кўркам стадион кўрмаганман. Шароитлар ҳам аъло даражада. Умумий қилиб айтганда, “Истиқлол” менга ёқди.

— Фикрингизча Ўзбекистон ЖЧда қаергача бора олади?
— Очиғи, саволингизга аниқ жавоб айтиш қийин. Балки ярим финалгача борар. Буни аниқ айта олмайман. Лекин Ўзбекистоннинг гуруҳидаги рақиблари кучига тўғри баҳо бера олсам, ўзбеклар албатта гуруҳдан чиқа олишади деб ўйлайман.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.
“Рухсор” ТРК.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:58, 04.04.2015.
Ўқилди: 6324 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик