Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Жереми Матьё «Барса»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” Испания чемпионатининг 29-тури доирасида “Сельта” меҳмони бўлди ва жуда қийин ғалаба қўлга киритди. Бу сафар ҳам каталонияликлар жонига ҳимоячи Жереми Матьё оро кирди.

Виголиклар номдор рақибга жуда яхши қаршилик кўрсатишди. Улар яратилган имкониятлардан фойдалана олишганида, “Барса”ни бир мавсумда иккинчи марта мағлуб этишлари мумкин эди. Неймар ёмон ўйнашда давом этмоқда. Ўйиннинг 12-дақиқасида Месси жарима майдончаси ташқарисида бир неча футболчиларни алдаб, зарба йўллаганидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Неймар дарвозага йўллай олмади. Иккинчи бўлимда бразилиялик ҳужумчи гол урди, аммо ҳакамлар шубҳали офсайд туфайли голни бекор қилишди.

Биринчи бўлимда Энрике шогирдлари яхши ўйнай олишмади. “Сельта” ҳужумчиси Ларривей биринчи бўлим сўнгида яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

Иккинчи таймга келиб устунлик тўлалигича каталонияликлар томонига ўтди. Дастлаб Неймарнинг узатмасидан кейин Месси жуда яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмаган бўлса, шунга ўхшаш вазиятда Алвес аниқ зарба бера олмади. Ўйиннинг 74-дақиқасида Хави жарима тўпини амалга оширди, Матьё бош билан дарвозани ишғол қилди. Тўп устун ва тўсин кесишган бурчакка ички томондан тегиб, тўрга бориб тушди.

Бир амаллаб гол уриб олган “кўк-анорранглилар” ғалабани қўлдан бериб қўйишмасди. Аксинча, қўшиб берилган дақиқаларда Месси бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. “Парашют” дарвоза устига тушди.

“Барселона” биринчи даврадаги мағлубият учун “Сельта”дан қасос олди ва “Реал” билан 4 очколик фарқни сақлаб қолди.

Испания Ла лигаси, 29-тур
Сельта – Барселона 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 73 Матьё.
Сельта – Альварес, Мальо, Фонтас, Кабраль, Кастро, Крон-Дели (Радоя, 67), Фернандес, Орельяна, Эрнандес (Мина, 83), Нолито, Ларривей (Шарлес, 71).
Барселона – Браво, Дани Алвес, Пике, Матьё, Адриано, Рафинья (Хави, 58), Бускетс, Иньеста (Педро, 75), Неймар, Месси, Суарес (Ракитич, 87).
Огоҳлантиришлар: Крон-Дели (24), Суарес (45), Бускетс (88), Нолито (90).
Четлатиш: Орельяна (87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:50, 06.04.2015.
Ўқилди: 7879 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.