Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

39 ёшли Акмал Холматов яна 2 йил футбол ўйнамоқчи

Баҳо:
+ | -

Футбол шундай спорт турики, кимдир 40 ёшгача ўйнаса, кимдир турли сабабларга кўра ёшлик чоғидаёқ тўп тепишни тўхтатади.

Бугунги кунда ўзбек футболида энг узоқ йиллар ўйнаб келаётан футболчи – Павел Бугалодир (1974 й.). Акмал Холматов кеча 39 ёшни қаршиларкан, ҳали ҳам футбол ўйнаш иштиёқи катталигини таъкидлайди. Умид қиламизки, Акмал жонажон жамоаси – “Нефтчи”нинг лидерлар орасидан яна ўрин олишида ўз ҳаракатлари билан ёшларга ўрнак бўлади. 

- Акмал, авваломбор туғилган кунингиз билан  бутун Фарғона футбол мухлислари номидан табриклайман. Инсоннинг келажаги болаликда танлаган соҳа билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Акмал сизнинг футболга келишингиз қандай бўлган. Биринчи мурабийингиз ким эди?

Акмал Холматов: 
- Ақлимни танибманки тўп тепаман. Хатто мактабга боришдан икки ой олдин футболга қатнай бошлаганман. Шундай қилиб ҳаётимдаги илк мактаб мен учун -  футбол мактаби бўлган. Биринчи мураббийим, мен туғилиб ўсган Душанбе шаҳридаги Республика олимпия захиралари мактабида, таниқли мутаҳассис  - Валерий Рўзиевич Урунов бўлган. Валерий Рўзиевичдан бир умр миннатдор бўлиб қоламан. У киши менга футболнинг илк дарсларини, сирларини, умуман том маънода тўп тепишни ўргатган.

-  Сиз қарийб 32 йилдан бери футбол ўйнаб келасиз. Футбол сизни ҳаётинизни мазмунига айланиб қолган. Бу давр ичида кўплаб мураббийлар билан ишлагансиз. Уларни ичида кимни ажратган бўлардингиз?

Акмал Холматов: 
-  Албатта ҳар бир мураббийнинг ўзини ютуқлари ва баъзида эса камчиликлари ҳам бўлади. Лекин мен барча мураббийларимдан розиман ва ҳаммасига ташаккурлар айтаман. Боя айтганимда биринчи мураббийим – В. Урунов қўл остида 7 йил футбол ўйнадим ва қайсидир маънода футболчи сифатида шаклландим. 14 ёшимдан ўсмирлар жамоасига ўтдим ва  Валерий Иванович Мақсудов  қўл остида шуғулана бошладим. 16 ёшдан бошлаб профессионал жамоа – “Регар” Турсунзодада илк маротаба Тожикистон чемпионатида майдонга тушдим. “Регар”да  мураббий Абдулло Муродовдан кўп нарсаларни ўргандим. 1993 йилдан бошлаб эса мен учун қадрдон бўлиб қолган Ўзбекистонга  келдим ва Тошкентнинг “Пахтакор” ва “Чилонзор” жамоаларида ўзимни синаб кўрдим. Бу ердаги уринишларим сўнгига етмай мени Олма-отанинг “Қайрат”ига таклиф  қилишди. У пайт у ерда таниқли мутахассис Қурбон Бекиевич Бердиев ишларди. Бердиевдан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Лекин 1996 йил менинг ҳаётимда катта бурилиш ясади. Мен жонажон жамоам  - “Нефтчи”га келиб қўшилдим. Бу ерда биринчи мавсумдаёқ чемпион бўлдик. 12 йиллик Фарғонадаги фаолиятим давомида ҳар томонлама бу ер менга қадрдон бўлиб қолди. Фарғонадагидек футбол мухлислари бошқа ерда бўлмаса керак. Энг катта бахт эса мен Юрий Вазгеневич Саркисян билан бир жамоада ишлаганим бўлди. Албатта мураббийлар орасида  мен учун энг қадрлиси бу шубҳасиз Ю.Саркисяндир. Мен Юрий Вазгеневич бир умр миннатдорман ва ҳозиргача жуда яхши алоқадамиз.

- Кейин нимагадир “Нефтчи”дан кетиб қолдингиз.
Акмал Холматов: 
-  Тўғри, ўша пайтлар “Пахтакор” жамоаси Ўзининг ўтмишдаги обрўсини тиклаш жараёнида эди ва ўз олдига катта вазифаларни қўйган пайт эди. Мен ҳам  ўзимни пойтахт жамоасида синаб кўришни лозим топдим. Иккинчи томондан, молиявий маслалар ҳам бундай йўл тутишимга мажбур қилди. Ёшим ҳам 30га яқинлашиб қолганди. Қолаверса халқаро ўйинларда мени  ўйинимни кузатиб Осиё клублари ўз жамоаларига чорлай бошлашди. Шундай қилиб мен,  2010 йилдан Эроннинг “ПАС” (Ҳамадон) клубида ўйнай бошладим. 2012 йилдан эса ўзининг олдига юқори мақсадларни қўйган Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан таклиф олдим. Кейин 2014 йилнинг иккинчи даврасидан яна  жонажон жамоам “Нефтчи”га келиб қўшилдим. Ҳозир ўзимни Фарғонада жуда яхши ҳис қилмоқдаман.

-  Кейинги  йил,  Худо ҳоҳласа 40 ёшни қаршилайсиз. Бу дегани “бутсаларни михга осиш” вақти яқинлашганлигидан далолатдир. Айтингчи юқори савияда яна неча йил ўнашингиз мумкин?

Акмал Холматов: -  Мен ўзимни ҳам жисмоний, ҳам бошқа томонлардан жуда ҳам яхши хис  қилмоқдаман. Яна икки йил футбол ўйнашимга ишонаман.  Ҳозир “Нефтчи”да янгиланиш олдинги обрўни тиклаш жараёни олиб борилмоқда. Мен ҳам бу жараёнда фаол иштирок этишни хоҳлардим.

- Сиз футболчи сифатида “Водий дербиси” тушунчасини яхши биласиз.  Баъзи бир футбол ишқибозларига чемпионатда айнан мана шу учрашувлар  муҳим. Андижон, Наманган ва Фарғона жамоалари олдиндан бир бирларига қарши муросасиз ўйин кўрсатиб келишган. Бугунги ўйин ҳақида нима дея оласиз.

Акмал Холматов:
 -  Мен ўтган асрнинг 90-йиллари Андижон ва Наманган жамоалари билан бўлиб ўтган муросасиз ўйинларни яхши эслайман. Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар ҳамиша диққат эътиборда бўлган. Лекин тан олиш керак, “Нефтчи”  умуман олганда ҳамиша кучлироқ бўлиб келган. Мана ўтган йили ҳам ўзаро учрашувларда 10 очкога эга бўлдик. 

- Сизга ва жамоага муваффақият тилаб, сизни яна бир маротаба  туғилган кунингиз билан табриклайман. Омад сизга ёр бўлсин.  

ПФК “Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 10:25, 06.04.2015.
Ўқилди: 5906 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.