"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини АПЛнинг 31-турида "Кристал Пэлас"га қарши ўйин олдидан мавсумлар оралиғида жамоа жиддий харид амалга оширилиши билдирди.
"Етакчи клублар кучли футболчиларни сотиб олишлари керак. Бунинг ҳар йилда амалга ошириш мушкул, аммо икки йилда бир марта бўлиши шарт.
Мен фақат "Ман Сити" ҳақида эмас, балки "Реал", "МЮ", "Челси", "Барселона" ва "Бавария" ҳақида гапиряпман. Ҳамма шундай қилади. Келгуси мавсум ҳақида гапиришни истамайман, авва бу мавсумни якунлаб олайлик", - дейди Пеллегрини.