Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Криштиану Роналду Ла лига тарихидаги тўпурарлар орасида 8-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Гранада» дарвозасига 5та гол урганидан кейин Испания чемпионатидаги голлари сонини 213тага етказди.

Бу орқали португалиялик футболчи Мануэль Фернандес Паиньони ортда қолдириб, умумий рўйхатда 8-ўринга кўтарилиб олди. Паиньо 1943-1957 йиллар оралиғида 210та гол урган.

Яқин йиллар ичида Роналду ўзидан олдинда бораётган Кини (219та гол), Сезар Родригес (223), Альфредо Ди Стефано (227), Рауль (228), Уго Санчес (234) ва Тельмо Сарра (251)ни ортда қолдириши мумкин.

Примеро тарихидаги энг яхши тўпурар номи Лионель Мессига тегишли. Аргентиналик футболчи ҳисобида 275та гол бор.

Бир жиҳатни таъкидлаб ўтиш лозим, Роналду номлари юқорида келтирилган футболчиларга нисбатан битта ўйинда ўртача гол уриш бўйича олдинда бормоқда — 1,12 гол (Мессининг кўрсаткичи — битта ўйинга 0,9 гол).

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:11, 06.04.2015.
Ўқилди: 8936 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.